Маърузалар учун талабнома

Маъруза учун ариза – оғзаки ёки стенд – рўйҳатдан ўтган иштирокчилар томонидан ўз вақтида тақдим этилган маъруза тезислари ҳисобланади.  Шундай қилиб, маъруза учун талабнома бериш учун рўйҳатдан ўтиш, тўлов тўлаш ва тезисларни электрон почта орқали юбориш керак бўлади. Таклиф этилган маърузачилар тўловдан озод этилади, лекин ташкилотчилар томонидан барча таклиф этилган маърузачиларни сайтда рўйҳатдан ўтишилари ва тезисларни ўз вақтида тақдим этишлари сўралади.

ТЕЗИСЛАРНИ ЭЛЕКТРОН ПОЧТА ОРҚАЛИ ТАҚДИМ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИ.

Электрон почта орқали юборилаётган ҳар бир файл қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

  • тезис номи, муаллифлар исм-шарифи бош ҳарфлари ва фамилияси, муассасанинг рус тилидаги номи;
  • тезис номи, муаллифлар исм-шарифи бош ҳарфлари ва фамилияси, муассасанинг инглиз тилидаги номи;
  • ишни тақдим этаётган муаллиф фамилияси, исми, отасининг исми, алоқа учун почта манзили, электрон почта манзили, телефон, факс;
  • иштирок этиш шакли (оғзаки маъруза / кўргазмали маъруза);
  • илмий дастурга мувофиқ илмий мавзулар;
  • нашриёт харажатлари тўланганлиги тўғрисида маълумот (сана, тўлов усули ва миқдори, тўловчининг номи ёки ташкилот номи)

Файл номи биринчи муаллиф фамилияси ва тезис тартиб рақами бўйича берилади (агар муаллиф бирдан ортиқ тезис тақдим этаётган бўлса), масалан: Иванов1.docИванов2.doc.

Тезислар электрон почта орқали юборилганда, муаллифларга 15 кун ичида кўрсатилган почта манзилига тезислар қабул қилинганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Aгар сиз бундай тасдиқни електрон почта орқали олмаган бўлсангиз, спам папкасини текширинг ёки тасдиқлаш учун ташкилий қўмитага мурожаат қилинг  info@uzbiochem.org

Келтирилган қоидаларга амал қилмаган ҳолда юборилган, форум номи, почта манзили, анжуманда иштирок этиш шакли кўрсатилмаган ҳолда юборилган, шунингдек, 30 сентябр 2020 йил санасидан кейин олинган тезислар қабул қилинмайди.

Ялпи маъруза материаллари бўйича мақолалар шарҳ кўринишида расмийлаштирилиши керак (А4 форматда 15 саҳифагача, 12 шрифт, 1.5 интервал, журналнинг 5-7 саҳифасига тўғри келадиган).

Оғзаки маърузалар аввал эълон қилинмаган маълумотларни ўз ичига олган қисқа хабарлар кўринишида тақдим этилиши (5 саҳифагача, 12 шрифт, 1.5 интервалгача) ва  журналнинг  ~ 2 саҳифаларига тўғри келиши керак.

Кўргазмали маърузалар нашр этилмайди.

Симпозиум материалларини нашр этиш учун Springer Табиий бирикмалар кимёси журналининг инглизча версияси сони  ажратилади. Чоп этилган мақолалар учун гонорар тўланади.

 

КЎРГАЗМАЛИ МАЪРУЗАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИ

Кўргазманинг максимал ўлчами – 90×120 см. Кўргазмали сессия тугагандан сўнг кейинги сессияга жой ажратиш учун уларни олиб ташлаш керак.